Жанубий Кореяда прокуратурадан қочиб кетган Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда

Дата: 15:48, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Жанубий Корея полицияси ҳамюртларига хужум килганлик бўйича ишни кўриб чиқишда сўроқ кунида прокуратура биносидан қочиб кетишга муваффақ бўлган Ўзбекистон фуқаросини қидирмоқда, деб хабар қилади РИА Новости Ренхап агентлигига асосланган ҳолда.

“30 ёшли эркак Ўзбекистоннинг бошқа фуқароларига хужум қилганликда гумон қилиниб жорий йилнинг марти ва июнида қўлга олинган эди. Аммо гумондор шахс сўроқ куни Кенсан-Пукто провинциясидаги Кимчхон прокуратураси биносидан қочиб кетишга муваффақ бўлган ва шу яқиндаги тоғларда яширинганича қолмоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уни қидирмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: