Жанубий Кореяга 15,1 мингдан зиёд ўзбекистонликлар ишга кетган
Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Бугунда Жанубий Кореяда 15,1 мингдан зиёд ўзбекистонликлар қонуний равишда ишламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Корея Республикаси дунёнинг фақат 16 давлатидан ишчилар қабул қилади, жумладан, Ўзбекистондан ҳам. 2007 йилдан бери ҳозиргача 22,5 минг Ўзбекистон фуқароси Корея корхоналарида ишга жойлашган. Бу ерда юртдошларимиз кўпинча ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат қилади”, – деб таъкидлашди Меҳнат вазирлигида.
Эслатиб ўтамизки, Кореяда ишлашнинг асосий шартларидан бири корейс тилини билишдир. Номзод 18-39 ёшда бўлиши,судланмаган бўлиши, Кореядан депортация қилинмаган бўлиши зарур. Ушбу талабларга жавоб берганлар корейс тили имтиҳонида қатнашишлари мумкин.
Агар номзод ушбу синовдан ўтса, тиббий кўрикдан ўтказилади, шундан сўнг паспорт ва унинг 2 нусхаси, 3 сурат, давлат божи тўлаганлик ҳақида квитанцияни тақдим этиб, агентлик бўлимида ариза ёзади. Сўнг хужжатлар Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматига берилади. Қолган танлов ишлари ушбу ташкилотга боғлиқ.