Жанубий Кореялик офтальмологлар Бухорода 80 операция ўтказадилар

Дата: 15:33, 22-04-2016.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – 24-29 май орасида Vision Care Servise (Корея Республикаси) халқаро ташкилоти офтальмологлари Ўзбекистонда ҳайрия акциясини ўтказадилар. Унинг доирасида 80 беъморлар учун катарактани олиб ташлаш ва кўз гавҳарини алмаштириш операцияларини ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Соғлом авлод учун” жамғармасидан маълум қилишларчиа, 300 кишига ташхис ҳам қўйилади. Барча текширувдан ўтказилганларга гуманитар ёрдам сифатида тиббий дори дармонлар берилади.

Vision Care мутахассисларининг ташрифи доирасида республика офтальмолог-шифокорлари учун маҳорат дарслари ҳам ташкил этилади. Тадбирлар Бухоро вилоят кўппрофилли тиббий маркази базасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, худди шу каби ҳайрия тадбири 2015 йилда Daewoo International корпорацияси кўмагида Бухоро ва Фарғонада ҳам ўтказилган эди. Ўшанда 1542 киши тиббий текширувдан ўтказилган, улардан кўпчилигига дори воситалари берилган, катарактани олиб ташлаш ва кўз гавҳарини алмаштириш бўйича 212 операциялар ўтказилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: