Жанубий Кореялик профессор Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Дата: 14:27, 11-01-2018.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Корея Республикаси Шифохоналар уюшмаси раиси ўринбосари, Чоннам Миллий университети профессори Юн Тэк Рим Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни-сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Соғлиқни-сақлаш вазири маслаҳатчиси лавозими президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрида Корея Республикасига давлат ташрифи жараёнида таъсис этилган эди.

Профессор Юн Тэк Рим Гуруме (Япония) ва Жон Хопкинс тиббиёт мактабларида (АҚШ) малака оширган. Бугунги кунда у АҚШ Жарроҳ-ортопедлар академияси ва Жаҳон жарроҳ-ортопедлари ва травматологлари иттифоқида академик тадқиқотлар олиб бормоқда.

Ўз фаолияти давомида профессор 8 мингдан зиёд мураккаб операциялар ўтказган, шунингдек Жанубий Кореяда бир неча маротаба энг яхши жарроҳ сифатида тан олинган.

Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/society/20180110/7231609/odin-iz-luchshih-hirurgov-korei-stal-sovetnikom-ministra-zdravoohraneniya.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: