Жанубий кореяликлар ўзбек почтасини модернизация қилишга ёрдам берадилар

Дата: 12:28, 10-07-2017.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори Шухрат Отамуҳамедов бошчилигидаги делегация республика почта хизматини модернизация қилиш масаласида Жанубий Кореяда бўлиб қайтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Корея почтаси президенти жаноб Ким Ки Деок билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки давлат почта маъмуриятлари ҳамкорлиги истиқболлари борасида фикр алмашилди. Корейс томони ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда, тажриба алмашинуви ва “Ўзбекистон почтаси” мутахассислари малакасини оширишда ҳозирлигини изҳор этди. Ушбу масалалар сафар давомида имзоланган Меморандумда ўз аксини топди”, - деб таъкидлашди ўзбек почта хизмати матбуот хизматида.

Махсус тренинг-курсларда қатнашган Ўзбекистон почта соҳаси мутухассислари аҳолига кўрсатилаётган почта хизматларининг илғор услублари ва ушбу жараёнда замонавий АКТдан фойдаланилиши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

 Корея почта хизматининг почта логистикасига АКТ жорий этиш, молия хизматлари  каби йўналишлари ўзбек тарафининг алоҳида қизиқишини уйғотди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: