Жанубий Кореянинг BC Card ширкати “Алоқабанк” акциялари пакетини сотиб олиши мумкин

Дата: 17:55, 20-06-2016.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Банклар ассоциацияси раҳбарияти Жанубий Кореянинг BC Card компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашувда томонлар “Алоқабанк” АЖ низом жамғармасидаги давлат улушини BC Card компаниясига сотиш масаласини муҳокама этишди. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш эҳтимоллари кўриб чиқилди”, - деб таъкидлашди Банклар ассоциацияси матбуот хизматида. 

Эслатиб ўтамизки, “Алоқабанк” АЖ низом жамғармасидаги 47,6% давлат улушини сотишни режалаштирмоқда. Банк Ўзбекистон бўйлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳудудларида жойлашган 14 филиал, 23 мини-банклар, 109 операцион кассалар, 27 халқаро пул ўтказмалари пунктларидан иборат кўп тармоқли молия муассасасидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: