Жанубий Кореянинг “Эксимбанк”и ва Ўзбекистон деярли $1 млрдлик лойиҳаларни ишлаб чиқмоқдалар

Дата: 10:15, 08-10-2015.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг “Эксимбанк”и ва Ўзбекистон ҳукумати умумий қиймати деярли $1 млрдлик лойиҳаларни ишлаб чиқмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу маблағлар 2020 йил охиригача ажратилади. Уларни кимё ва тоғ-кон металлургияси, нефтегаз соҳаси, инфраструктурани ривожлантириш кабиларда лойиҳаларни амалга оширишга йўнашлтириш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди Марказий банкда.

Эслатиб ўтамизки, “Эксимбанк” Ўзбекистоннинг стратегик лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган асосий ҳамкорларидан биридир. Ушбу банк маблағлари ҳисобига Ўзбекистонда $1 млрд атрофидалик лойиҳалар амалга оширилган. Кредитлар телекоммуникация ва автомобилсозлик тармоқларини ривожлантириш, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларини жиҳозлаш, кичик корхоналар имкониятларини кенгайтиришга  йўналтирилган.

Жанубий Корея банки Устюрт газ-химия комплекси қурилишининг асосий кредиторларидан бири бўлиб, ушбу лойиҳанинг амалга ошиши учун 1 млрд АҚШ доллари ажратган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: