Жанубий Кореянинг Эксимбанки Ўзбекистонга $3 млрд кредит беради
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Яқинда Сеулда ўзбек-корейс бизнес-форуми ўтказилиб, унинг доирасида Жанубий Кореянинг Эксимбанки вице-президенти Ким Енг Ки Ўзбекистонга $3 млрд кредит бериш нияти ҳақида баён қилди, деб хабар қилади “Жаҳон” АА.
“Биз Ўзбекистон банкларига саноатнинг етакчи тармоқлари ва инфраструктурада стратегик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун $3 млрд кредит бериш ҳақидаги янги келишувни тайёрламоқдамиз”, - деб иқтибос келтиради агентлик Ким Енг Кининг сўзларидан.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ушбу корейс банкининг энг катта кредитлари портфели Ўзбекистон ҳисобига тўғри келмоқда. Унинг ҳажми $2 млрддан ошган.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 27-29 майда Жанубий Кореяга давлат ташриф билан бориши ҳақида хабар қилган эдик. Унинг доирасида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир келишувлар тўпламини имзолашлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторларидан бири ҳисобланади. Расмий статистикага кўра, мамлакат иқтисодиётига киритилган корейс инвестициялари миқдори $2,5 млрддан ошган.
Ўзбекистонда ушбу мамлакат билан 400 ошиқ қўшма корхоналар ташкил этилган. Уларнинг 70 ошиғи 100% корейс капитали билан ишламоқда. Корея Республикаси бизнесининг фаол иштирокида Ўзбекистонда қатор стратегик лойиҳалар амалга оширилмода. Улар орасида мамлакат шимолий-ғарбидаги қиймати $4,2 млрдлик “Сургил” кони асосидаги Устюрт газ-кимё мажмуи ҳам бор.