Жанубий Кореянинг Evergreen Holdings ширкати Қорақалпоғистонда янги цемент заводи қуради

Дата: 14:48, 23-11-2017.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг Evergreen Holdings ширкати Қорақалпоғистонда янги цемент заводи қуришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир келишув Сеулда “Ўзқурилишматериаллари” ва Evergreen Holdings компанияси вакиллари ўртасида имзоланди.

“Лойиҳанинг умумий қиймати $300 млн. Evergreen Holdings лойиҳани бир неча босқичда амалга оширади. Инвесторлар биринчи босқичда завод қурилишига камида $60 млн тикиш ниятидалар”, – деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Эслатиб зтамизки, бугунда Ўзбекистон йилига 9 млн тонна атрофида цемент ишлаб чиқаради. Яқин беш йилда унинг ҳажмини йилига 17 млн тоннагача етказиш режалаштирилган. Бу 2020 йилда ишга туширилиши кўзда тутилган учта янги объектлар ҳисобига амалга оширилади. Булар “Оҳангаронцемент” базасида ташкил этиладиган Марказий Осиёдаги энг йирик заводи ва Тошкент вилоятидаги икки хитой корхоналари бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: