Жанубий Кореянинг Фан ва технологиялар университети Ўзбекистонда истеъдодли талабаларни қидирмоқда

Дата: 17:58, 10-07-2015.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – 12-16 июл кунлари Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Фан ва технологиялар университетининг делегацияси расмий ташриф билан келади. Ташрифдан мақсад – истеъдодли талабаларни қидириш ва Ўзбекистон ОТМ билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТА Г).

Университет президенти Юн Ву Ли бошли делегация Тошкент ва Самарқанднинг энг яхши ОТМ ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадларида ташриф буюради. Бундан ташқари, Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлигида ҳам музокаралар ўтказилади” – деб таъкидланади Жанубий Корея университети хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Фан ва технологиялар университети тарихида бу ерда Ўзбекистондан фақат бир талаба ўқиган. Аммо ушбу таълим муассасаси улар сонини сезиларли даражада кўпайтириш ниятида. Чунки ҳозирда Ўзбекистонда 200 минг атрофида этник корейслар истиқомат қилади, бундан 90 минг атрофидаси Тошкентда яшайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: