Жанубий Кореянинг Инха университети Тошкент филиали 250 талаба қабул қилишни режалаштирмоқда

Дата: 12:51, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – 2015-2016 ўқув йилида Инха университетининг Тошкент филиали 250 талабани ўқишга қабул қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“120 талаба компьютер инжиниринг йўналишига, 130таси дастурий инжиниринг йўналишига олинади. Абитуриент ва ота-оналарнинг истакларини ҳисобга олган ҳолда университет 3 май ва 5 июлда инглиз тилидан қўшимча имтиҳонлар ўтказади. Инглиз тили бўйича биринчи имтиҳонга онлайн рўйхатдан ўтиш санаси 20 апрелда тугаланади”, – деб таъкидлашди университет матбуот хизматида.

Инглиз тилидан халқаро тестлар тизими IELTS бўйича 5 баллдан кам бўлмаган ёки TOEFL IBT тизими бўйича 60 баллдан кам бўлмаган сертификат тақдим этган абитуриентлар инглиз тили бўйича имтиҳон топширмайдилар. Математика ва физика бўйича кириш имтиҳонлари 2015 йил 26 июлда ёзма шаклда ўтказилиб, ҳар бир фандан 10 саволдан иборат бўлади, ҳар бир предметга 60 дақиқа вақт берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: