Жанубий Кореянинг KBS телекомпанияси Ўзбекистон ҳақида кўрсатув олишни режалаштирмоқда
Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг йирик KBS телекомпанияси Ўзбекистоннинг қадим шаҳарлари ҳақида кўрсатув олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“3-10 апрел кунлари Жанубий Корея телекомпаниясининг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюради. Ўзбекистон ҳақидаги сюжет Super Asia дастури доирасида олинади. Серия Осиё минтақасининг илғор мамлакатлари ҳақида ҳикоя қилади”, – деб таъкидлашди Миллий оммавий ахборот воситалари ассоциациясида.
“Ушбу дастур Жанубий Корея аҳолиси учун қизиқарли бўлади. Ундан кўзланган асосий мақсад – нафақат Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меъроси, анъаналарини намойиш қилиш, балки қачонлардир Буюк Ипак йўлининг маркази бўлган мамлакатнинг мустақиллик йилларидаги иқтисодий ютуқларини очиб беришдан иборат”, – деди KBS вакили Жей Жонг.