Жанубий Кореянинг КЕРСО ширкати ўзбек энерготизимини модернизация қилиш билан шуғулланади
Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекэнерго”АЖ ва “КЕРСО” давлат энергетика компанияси республика энерготизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Томонларнинг бунга доир музокаралари Жанубий Кореяда бўлиб ўтди.
“Шунингдек, томонлар иккитарафлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, диспетчерлик хизмати ва маълумотларни тўплаш бўйича SCADA тизими, EMS бошқарув тизимини жорий қилиш ҳамда энергообъектлардаги тегишли ахборот технологиялари тизимларини модернизация қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.
Учрашув якунлари бўйича “Ўзбекэнерго”АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Шералиев ва “КЕРСО” Корея давлат энергетика компанияси вице-президенти Хуанг Риол Люлар томонидан энерготизим ҳолатини ўрганиш, диспетчеризация соҳасида ўзаро тажриба ва мутахассислар билан алмашишни кўзда тутувчи келишувни имзоладилар.
Бундан ташқари, тарафлар халқаро молия институтлари, хусусан, Осиё Тараққиёт банки, Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банклари ёрдамида ўзбек энерготизимида SCADA ва EMS лойиҳаларини молиялаштириш масалалари бўйича биргаликда ишларни амалга оширадилар.


