Жанубий Кореянинг KT Cooperation ширкати Ўзбекистонда ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш бўйича ҚК ташкил қилишни режалаштирмоқда
Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Тошкентда Жанубий Кореянинг KT Corporation компаниянинг глобал бизнес-лойиҳаларни ривожлантириш бўлинмаси вице-президенти Ли Бэк Хим ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ТИАИСВ) раҳбарияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Томонлар электр энергетикаси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини барпо этиш лойиҳаси доирасида электрон ҳисоблагичлар ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхона ташкил этиш масаласини муҳокама этишди”, - деб таъкидлашди ТИАИСВ.
Эслатиб ўтамизки, Жанубий Корея ширкати Ўзбекистоннинг уч вилояти: Бухоро, Жиззах ва Самарқандда электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини модернизация қилиш бўйича тендерни ютиб олган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати $200 млндан ортиқ бўлиб, бундан $150 млнини Осиё Тараққиёт банки ажратади. Жами 1 млн дона атрофида электр ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.