Жанубий Кореянинг “Lotte Confectionery” компанияси Ўзбекистонда қандолатчилик заводи қуришни режалаштирмоқда

Дата: 14:49, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг “Lotte Confectionery” компанияси Ўзбекистонда қандолатчилик маҳсулотлари заводини қуришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Август бошида Жанубий Кореялик мутахассислар делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад – республика улгуржи ва чакана озиқ-овқат савдо тармоқлари маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хусусан, қандолатчилик сегменти, хом-ашё базаси ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчилари билан танишиш бўлди. Шунингдек, улар компания маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудида сотиш билан шуғулланувчи дистрибьюторлар билан музокаралар ўтказиб, ички қандолатчилик бозори сиғимини ўргандилар”, – деб таъкидлади Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати ассоциациясидаги манба.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистонда қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича ўзаро тушуниш ҳақида меморандум имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: