Жанубий Кореянинг Neotek компанияси Жиззах вилоятидаги сув таъминоти тизимини реконструкция қилади

Дата: 15:22, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ - Жанубий Кореянинг Neotek компанияси Жиззах вилоятидаги сув таъминоти тизимини реконструкция қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан очиқланган маълумотларга асосланган ҳолда.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Neotek ширкати “Ўзкоммунхизмат” агентлиги билан қиймати $21,1 млнлик шартнома имзолади. Мазкур лойиҳа бўйича тендер йил бошида эълон қилинган эди.
Лойиҳа доирасида Жиззах вилоятининг икки туманида битта сув чиқариш иншооти ва 55 км истеъмол суви қувурлари реконструкция қилинади, шунингдек, 33 км сув қувурлари тармоғи таъмирланади. Лойиҳа ОТБ ва мамлакатнинг ички маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
ОТБ мазкур йўналишда фақатгина ушбу лойиҳани молиялаштираётгани йўқ. 2009 йилда банк Ўзбекистонга мамлакатнинг 11 ҳудудидаги қишлоқ жойлардаги сув таъминотини яхшилаш учун $300 млн ажратган эди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2018 йил охирига қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: