Жанубий Орол денгизининг шарқий қисми тўлиқ қуриб қолди – НАСА

Дата: 15:30, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – АҚШнинг Миллий аэрокосмик агентлигининг (НАСА) Earth Observatory сайти Орол денгизининг сунъий йўлдошдан олинган янги суратини эълон қилди. Унда Жанубий Орол денгизининг шарқий қисми тўлиқ қуриб қолганлигини кўриш мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

НАСА сайтидаги “World of Change: Shrinking Aral Sea” (Ўзгаришлар олами: йўқолаётган Орол денгизи – ЎзТАГ) мақолада ёзишилича, бу тарихда илк маротаба содир бўлган. Гап шундаки, денгизнинг бу қисмидаги сув сатҳи, ёғингарчилик миқдорига қараб, йилдан-йилга ўзгариб туради. 2009 йилда Жанубий Оролнинг шарқий қисми деярли қуриган бўлса, 2010 йилга келиб бу ерга сув яна қайтган эди.

Сайтда қайд этилишича, денгиз шарқий қисмининг бу йил қуриб қолишига Помир тоғларига ёмғир ва қорнинг кам ёғиши, натижада, Амударёдаги сув оқимининг сезиларли камайиши сабаб бўлган. Шунингдек, дарё сувининг катта миқдори ҳамон ирригация мақсадларида фойдаланилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: