Жасур Абдураимов барча рақибларга бирдай ҳурмат билан қарашини билдирди

Дата: 22:58, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекисон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов Осиё чемпиоани U-19 саралаш турнири олдидан Бутанга қарши кечадиган саралашнинг 1-тур ўйини арафасида ўтказилган матбуот анжуманида ўз шогирдларидан турнирда яхши натижа кутаётганини таъкидлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Турнирга Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун ташриф буюрдик. Бу бизнинг ягона ва асосий мақсадимиз. Гуруҳдаги барча рақибларимизни хурмат қиламиз ва барчасига бирдек муносабатдамиз”, - деб иқтибос келтиради мураббийдан жума куни Ўзбекистон Футбол федерацияси сайти.

“Турнир бошланмасидан олдин қайсидир жамоани фаворит, қайсидир жамоани бизга асосий рақиб бўлади дейиш нотўғри. Барча рақибга қарши бир хил муносабатда бўламиз ва барча ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз”, - деб қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

“Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Жамоамиз жуда ёш ва энди ташкил этилди, аммо мусобақага тайёргарлик жараёнида биз яхши жамоа туза олдик. Сўнгги икки ой давомида бир қатор турнирларда иштирок этдик ва бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Аммо, ўртоқлик учрашувлари билан расмий ўйинлар ўртасида фарқ бор. Тайёргарлигимиз ўз самарасини беришига ишонаман”, - деб хулоса қилди Жасур Абдураимов.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионати саралаш "A" гуруҳи 1-тури доирасидаги ўйини 2 октябрь куни Бутан ёшлар терма жамоасига қаршибўлиб ўтади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: