Жазирама иссиқ Ўзбекистон ҳудудини яқин орада тарк этмоқчи эмас

Дата: 17:30, 16-07-2015.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Эртага, 17 июл куни ҳам жазирама иссиқ Ўзбекистон ҳудудини яқин орада тарк этмайди, мамлакатда шамолли, лекин ёғинларчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-27° иссиқ, кундузи 41-43° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27-32°, кундузи 39-44° иссиқ, чўл ҳудудларида 46° жазирама бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° иссиқ, кундузи 39-44°, баъзи жойларда 46° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: