ЖБ ходимини пора эвазига “сотиб олмоқчи” бўлган ўзбек компаниясига санкция қўйди

Дата: 13:46, 19-07-2019.

Тошкент. 19 июль. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) ходимини пора эвазига “сотиб олмоқчи” бўлган «Fides Solutions» МЧЖ ўзбек компаниясига санкция қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

17 июль куни ЖБ «Fides Solutions» МЧЖ ўзбек компанияси ва фуқаро Равшан Ризаметовга санкциялар қўйганини маълум қилди. Санкциялар фаолиятни амалга оширишга уч йиллик тақиқ ва шартли озодликни назарда тутади.

«Fides Solutions» компанияси ва Р. Ризаметов коррупцион ҳаракатлар билан шуғулланганликда айбланмоқда. Қайд этилганидек, ЖБ ходимига Ўзбекистон олий таълимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида бўлажак шартнома асосида унинг фаолиятига таъсир кўрсатишга уриниш эвазига қимматбаҳо нарса таклиф этилди.

Бундан ташқари, айбланувчилар томонидан санкцияларни амалга ошириш учун белгиланган муддат ичида ЖБ санкцияларига ҳеч қандай жавоб берилмаган. SDO (the World Bank’s Chief Suspension and Debarment Officer – ишдан четлаштириш бўйича банк бош мутахассиси) томонидан тавсия этилган санкциялар қатъий бўлиб, 2019 йил 17 июлдан кучга кирган ҳисобланади.

 

Сурат манбаи: xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: