ЖБ Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун $500 млн ажратади

Дата: 13:46, 18-06-2019.

Тошкент. 18 июнь. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун $500 млн ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги.

"(...) ЖБ директорлар кенгаши Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни тақдим этишга қаратилган ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси (РСҚҚО) доирасида $500 млн кредит беришни маъқуллади", - дейилади банк матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ҳозирги РСҚҚОнинг мақсади ташқи савдо ва хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, молия сектори самарадорлигини ошириш ва бозор иқтисодиётига ўтиш учун муҳим бўлган асосий институционал ислоҳотларни амалга ошириш каби соҳаларда ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдир.

Бундан ташқари, РСҚҚО ўтиш даврида аҳолининг заиф қатламларини мамлакатнинг иқтисодий тизимига янада кенгроқ ижтимоий интеграциялашувини таъминлаш учун ҳукуматга ёрдам беради, бу эса иш ўринларини кўпайтириш, аҳолининг касбий кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, шунингдек, давлат бюджетини шакллантириш жараёнида фуқароларнинг иштирокини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, ЖБ мамлакатда $3,6 млрддан зиёд 22 лойиҳани амалга ошириб, Ўзбекистонга ёрдам беради, шунингдек ҳукуматга таҳлилий ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Сурат манбаи: for.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: