ЖБ Ўзбекистонга институционал салоҳиятни ошириш учун $28 млн ажратмоқда

Дата: 12:45, 13-12-2018.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) Ўзбекистонга институционал салоҳиятни ошириш учун $28 млн ажратмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Иқтисодиёт вазирлигининг ахборот хизматининг маълумотларига кўра, бу ҳақидаги битим Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари М. Мирзаевнинг ЖБнинг етакчи истисодиётчиси С. Славова бошчилигидаги миссияси вакиллари билан музокаралар пайтида маълум бўлди.

“Делегация раҳбари учрашув доирасида давом этаётган музокараларнинг асосий мақсади – хабардор қилиш ва “Ўзбекистоннинг институтционал салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳасини муҳокама қилишдан иборат эканини таъкидлади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, лойиҳа 4 босқичда амалга оширилади: 1 - давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш ($11 млн), 2 - корпоратив секторнинг бозорга йўналтирилган операциялари учун шароитлар яратиш ($8,5 млн), 3 - корпоратив секторнинг бозорга йўналтирилган операциялари учун шароитлар яратиш ($8,5 млн), 4 - иқтисодий кенгашга техник ёрдам кўрсатиш.

Бундан ташқари, ЖБ томонидан лойиҳаларни тайёрлаш жамғармасини (тахминан $5-80 млн) ташкил этишда кўмаклашиш, фонд маблағлари лойиҳаларни тайёрлашга, шу жумладан, техник-иқтисодий асосномаларни, лойиҳаларининг ТИАЛни ишлаб чиқишга, давлат-хусусий сектор шериклигини молиялаштириш механизмларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Сурат манбаи: https://korrespondent.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: