ЖЧ-2014: Франция-Нигерия ва Германия-Жазойир жуфтлигида кучлилар аниқ, лекин “кучсизлар” ҳам чакана эмас

Дата: 12:42, 30-06-2014.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Франция-Нигерия ва Германия-Жазойир жуфтлигида кучлилар аниқ, лекин “кучсизлар” ҳам чакана эмас, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) футбол бўйича Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионатида 1/8 финали учинчи куни ўйинлари олдидан.
Дидье Дешам жамоаси нигерияликлар билан ўйинга тўлиқ тайёр ҳолда етиб келди. Les Blues Гондурас (3:0) ва Швейцария (5:2) устидан ишончли ғалабадан кейин Эквадор билан атайлаб дуранг (0:0) ўйнади ва асосий ўйинчиларга дам берди. Хуллас 1/8 финалга французлар оптимал таркиб ва ҳолатда етиб келмоқда.
Нигерияликларнинг плей-оффга чиқиши камтарона бўлди, дейиш мумкин. Жамоа Эрон ва Босния-Герцоговинани ортда қолдирди. Нигерия термасининг бош мураббийси юлдуз бўлмаган ўйинчилардан яхши жамоа тузишга эришди. Натижада ушбу жамоа Аргентинани ютишига сал қолди (2:3).
Лекин нигерияликилар орасида Майкл Бабатунде ва Виктор Мозес майдонга тушмаслиги мумкин. Бундан ташқари, жамоа 1994 ва 1998 йилларда ҳам гуруҳдан чиқиб, европа жамоаларига (Италия ва Данияга) ютқазган эди.
Айни пайтда икки жамоа ўртасидаги ўйинлар статистикаси таҳлил учун деярли ҳеч қандай маълумот бермайди. Жамоалар 2009 йилда ўртоқлик учрашучида ўйнаганлар ва унда Нигерия 1:0 ҳисобда ғалаба қилган.
Шу сабаб, Францияни ушбу ўйиннинг фаворити дейиш мумкин.
Германия-Жазойир ўйинида бир қараганда ҳеч қандай интрига йўқ. Немислар барибир немислар. Жазоир эса плей-оффга Жанубий Корея устидан ғалаба ва Россия билан дуранг ҳисобига чиққан. Дунёнинг энг кучли жамоасини енгиш учун шунинг ўзи етарлимикан?
Лекин немислар жазоирликларга икки маротаба ютқазганлар. Улардан бири 1982 йилдаги ЖЧда бўлган (2:1)...
Хуллас, футбол ишқибозларини яна бир уйқусиз тун кутмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: