ЖЧ-2014: Россия Бельгияга 0:1 ҳисобида курашсиз ютқазди

Дата: 15:44, 23-06-2014.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Россия термаси Бельгияга 0:1 ҳисобида ютқазди ва ўзининг плей-офф босқичига чиқишини қийинлаштирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) футбол бўйича Бразилиядаги жаҳон чемпионати ўн биринчи кунининг асосий ўйинидан кейин.
Ҳаммаси шундай ҳам тушунарли. Россия мундиалдаги биринчи ўйинини бой берди ҳамда атига 1 очко билан “Н” гуруҳида учинчи ўринда турибди. Лекин чемпионатга қадар ҳаммаси бошқача туюлган эди. Яъни Фабио Капелло жамоаси учун Жанубий Корея ва Жазоир жамоалари ҳақиқий рақиб эмас деб ҳисобланган эди. Белгия билан ўйинда эса гуруҳда ким биринчи ўрин билан чиқади, деган масала ҳал бўлиши керак эди. Ва бундай деб ўйланишининг сабаблари ҳам бор эди. Масалан, Португалия билан саралаш босқичидаги ўйинларни эсланг.
Шу сабабли россияликлар биринчи ўйинда корейсларни менсишмади ва, натижада Кержаковнинг катта уриниши билан зўрға дурангга эришди.
Иккинчи ўйинга россияликлар анча уюшган ҳолда чиқишди. Жирков ўрнини эгаллаган Канунников ёмон ўйнамади, бир неча яхши тўплар узатди. Лекин бунинг эвазига бельгиялик Мертенс Россия термаси қанотлари мудофаасини тўхтовсиз ёриб ўтди.
Агар бельгияликлар тўпни аниқроқ узатганларида биринчи таймдаёқ Акинфеев дарвозасини забт эган бўлур эдилар. Лекин Козлов рақиб яримҳимоячиси Азарни яхши тўхтатиб турди, лекин у заҳирага чиқарилганидан кейин Азар тўпни шеригига чиқариб берди ва у гол уришда адашмади: 0:1.
Капелло негадир Кокориндан хужум марказида фойдаланишда давом этмоқда...
Лекин Кокорин ҳеч ким йўқ бўлишига қарамасдан боши билан бўш дарвозага гол ура олмаганлиги унда марказий хужумчи уқувлари етишмаётганлигидан далолат беради.
Капелло белгияликларга қарши хужумкор таркибни туширди, деган экспертлар нимадан келиб чиққанларини тушунмадим, лекин телевизорда мен ўта эҳтиёткорона ўйинни кузатдим.
Баъзи бир экспертлар Бельгия Россия термасига қараганда тезкорроқ эди, деб ҳам ёзишди. Лекин Бельгия жамоаси ҳеч қачон тезкор жамоа бўлмаган ва ҳозир ҳам чемпионатнинг энг секин ҳаракатланувчи жамоаларидан бири. Бельгияликлар тезроқ ўйлайдилар ва айланиб ўтишга усталар холос. Жамоалар орасидаги асосий фарқ шу! Агар россияликлар жасурроқ, қатъийятлироқ бўлганларида бельгияликларни тезлик ва куч ҳисобига эзиб қўяр эдилар. Россияликларга ана шу нарсалар етишмади.
Худди Капелло жамоани дуранг учун майдонга туширган деган таассурот қолди...
Сўнгсўз ўрнида: ЖМ-2014да Россия термасининг яна омади келмади. “Н” гуруҳининг иккинчи ўйинида Жазоир Жанубий Кореяни 4:2 ҳисобида енгди. Шунинг учун Капелло шогирдлари Жазоирни енгишлари шарт! Бундан ташқари корейслар ҳам бельгияликларни енгиши зарур. Шунда ҳам Жанубий Корея Россия билан очколари тенг бўлиб қолган ҳолда тўплар нисбати бўйича у ёки бу жамоа олдинга чиқиши мумкин (ҳозир корейсларда-2, россияликларда-1).
Лекин…
Битта кичкина муаммо бор: биринчи таймда жазойирликлар корейсларга учта гол уришган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: