ЖЧ-2014даги АҚШ – Германия ўйинини Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов бошқаради

Дата: 08:52, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учинчи туридаги Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланувчи АҚШ – Германия ўйинини Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов олиб боради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида жойлаштирилган.
Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ва Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон) ёрдам берадилар.
Эслатиб ўтамизки, 36 ёшли Равшан Эрматов ЖЧ-2014да бугунгача гуруҳ босқичи “E” гуруҳи 1-тури доирасидаги Швейцария – Эквадор (2:1) ва “А” гуруҳи 3-туридан ўрин олган Мексика-Хорватия (3:1) учрашувида ҳам ҳакамлик қилган эди. Ҳар икки ўйинда Р. Эрматов ўзини юқори ҳакамлик малакасини кўрсатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: