Жээнбеков Ариповни Ўзбекистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табриклади

Дата: 15:30, 16-12-2016.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Қирғиз Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақида ҚР ҳукумати матбуот хизмати ужма куни хабар қилди.

“Сизга билдирилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматини бошқариш ишончи Сизнинг меҳнатингиз ва бой тажрибангизнинг баҳосилигига аминман. Сизнинг ташаббусларингиз Ўзбекистон Республикаси халқининг фаровонлиги ошишида ўз мужассамини топишига ишонаман. Тарихан шакланган қирғиз-ўзбек муносабатларини ҳисобга олган ҳолда биргаликда самарали меҳнат қилишига тайёрлигимни билдираман. Бу эса, ўз навбатида, халқларимиз истиқболига хизмат қилади”, - деб таъкидлади С.Жээнбеков.

Янгилик билан ўртоқлашиш: