Жээнбеков қирғиз-ўзбек муносабатларини ривожлантиришдан кўзланган асосий мақсад ҚКлар ташкил қилиш ва қўшма инвестлойиҳалардан иборатлигини айтиб ўтди

Дата: 16:18, 16-08-2017.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Қирғизистон ва Ўзбекистон орасидаги самарали ҳамкорлик ва яхши қўшнилчилик муносабатларини тўсиқ ва чекловларни олиб ташлашсиз ривожлантириш мумкин эмас. Ушбу фикрни Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков билдирди.

“Ҳамкасбим билан мулоқотдан кейин Қирғизистон ва Ўзбекистон орасидаги ҳамкорлик муносабатларини чегаралардаги тўсиқ ва чекловларни олиб ташлашсиз ривожлантириш мумкин эмас, деган хулосага келдик”, - деди Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича иккитомонлама ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида.

“Иккитомонлама муносабатларини ривожлантиришдан кўзланган асосий мақсад инвестлойиҳаларни илгари суриш, ўзбек-қирғиз корхоналари ва логистика марказларини ташкил қилишдан иборат”, - дея таъкидлади бош вазир.

“Ўз навбатида, Қирғизистон иқтисодий оқимлар ва сайёҳлик тармоғини ривожлантиришга кўмаклашувчи ҳаво, автомобиль ва темирйўл алоқасини ривожлантиришдан манфаатдор”, - деб қўшимча қилди С.Жээнбеков.

Бош вазирнинг маълум қилишича, жорий йил илк чораги якунлари бўйича икки мамлакат орасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 1,8% ўсган. “Биз бунда тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Ўзбекистон минерал ўғитлар, пахта хом-ашёси ва тиббий буюмлар сотиб олиш ниятидамиз, ўзимиз эса озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати маҳсулотлари, гўшт-сут маҳсулотлари етказиб берамиз”, - дея таъкидлади у.

Олдин хабар қилингани каби, Бишкекда бош вазирлар етакчилигида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича иккитомонлама ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва давлат чегараларини  делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: