“Жиҳодчилик” ғояларини тарғиб қилган фарғоналик 12 йил қамоқ жазоси олди

Дата: 15:37, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди экстремистик ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган шахс устидан ҳукм чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Суддаги манбанинг таъкидлашича, “Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи 35-ёшли Фарходжон Раҳимов диний экстремистларнинг ноқонуний йиғилишларида фаол қатнашиб келган ва атрофдагиларга “жиҳодчилик” ғояларини тарғиб қилган”.

Бундан ташқари, у Интернетдаги турли диний гуруҳларга аъзо бўлган ва атрофдагиларни шариат қонунлари бўйича яшашга чақирган.

Жиноий иш юзасидан олиб борилган тергов тадбирлари доирасида Раҳимовнинг планшетида кўплаб диний экстремистик мавзудаги фото ва видео материаллар топилган.

Судда айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Кўриб чиқилганматериаллар асосида унга 12 йил қамоқ жазоси шаклида ҳукм ўқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: