ЖИДУ талабаси корейс тили билимдонларининг “Quizon Korea” викторинаси ғолиби бўлди

Дата: 18:10, 13-06-2017.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг 5 курс талабаси Тимур Нариманов корейс тили илимдонларининг “Quizon Korea” викторинаси ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси тадбирни учинчи бор ташкил этди. Тадбирда қатор ОТМда таълим олиб, корейс тилини ўрганаётган 97 талабалар иштирок этишди.

Булар Тошкент давлат шарқшунослик институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбек жаҳон тиллари университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Тошкентдаги Инха Университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Бекдақ номидаги Қорақалпоқ университети, Фарғона давлат университети, Урганч давлат университети, Корея Республикаси таълим маркази, “Сежонг” мактаби кабиларнинг талабаларидир.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, иккинчи ўрин ҳам ЖИДУнинг 4 курс талабаси Шахзод Назаровга топширилди. Учинчи ўринни Бекдақ номидаги Қорақалпоқ университети талабаси Зулфия Торебаева эгаллади.

Эндиликда Тимур Нариманов “Quizon Korea 2017” викторинасининг финалида Ўзбекистон номидан иштирок этади. Финал Корея Республикаси пойтахти Сеулда 15 сентябрда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: