ЖИДУ талабаси ШҲТ конкурси совриндори бўлди

Дата: 15:19, 20-12-2017.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг (ЖИДУ) талабаси Улуғбек Абдусаломов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳақидаги энг яхши мақола танловининг совриндори бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Пекин шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош қароргоҳида талабалар орасида ШҲТ ҳақида энг яхши илмий мақола танловининг якунлари сарҳисоб қилинди. Тадбир ШҲТ Хартиясининг 15 йиллик юбилейи ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаси имзоланганининг 10 йиллигини нишонлашга бағишланди”, - дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабарида.

Ҳакамлар ҳайъати Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг тўртинчи босқич талабаси Улуғбек Абдусаломовни ҳам совриндорлар қаторига қўшди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу танлов 2016 йилдан бошлаб ШҲТ Котибияти томонидан ташкилотга аъзо давлатлар олий ўқув юртлари талабалари орасида “ШҲТ – умумий уйимиз” комплекс дастури доирасида ўтказилади.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: