ЖИДУ ҳузуридаги юридик клиника кўчиб ўтиши муносабати билан фуқароларни қабул қилишни сентябргача тўхтатмоқда
Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда яхши таниш бўлган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ҳузуридаги юридик клиника бошқа жойга кўчиб ўтиши муносабати билан фуқароларни қабул қилишни сентябргача тўхтатмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Клиникада маълум қилишларича, у ЖИДУ қошида 2000 йилдан бери фаолият юритмоқда. Ўтган йиллар мобайнида бу ерда кўп сонли мурожаат қилувчилар ёки юристлар тили билан айтганда, “ишонувчилар”га кўмак кўрсатилди. Уларнинг асосий қисми аҳолининг заиф қатламлари, нафақахўрлар, жисмоний имконияти чекланганлар, кам таъминланган ва кўп фарзандли оилалар вакилларидан иборат.
ЖИДУ рўпарасидаги клиника жойлашган бино кўпчиликка яхши таниш. Клиниканинг янги жойга ўрганиши учун бир оз вақт зарур бўлади. Шу сабабли бўлажак сессия ва талабалар таътилини ҳисобга олган ҳолда қабул сентябрдан бошланади.
Юридик клиниканинг ноёблиги шундаки, у талабаларга амалий билим олишга кўмаклашади ҳамда аҳоли маълум тоифаларига ҳайриявий асосда ҳуқуқий ёрдам беришга имкон беради.
Гап шундаки, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ОТМ ҳузуридаги юридик клиникалар фаолияти юқори малакали юристларни тайёрлашнинг устивор йўналиларидан бири ҳисобланади. АҚШ, Европа, Хитой, Лотин Америкасининг етакчи университетлари қошида азалдан ана шундай юридик клиникалар фаолият юритади.


