Жисмоний шахсларга Ўзбекистондан 100 млн сўмгача хорижий валютани экспорт қилишга рухсат берилди

Дата: 17:03, 23-10-2019.

Тошкент. 23 октябрь. ЎзТАГ – Жисмоний шахсларга Ўзбекистондан 100 млн сўмгача хорижий валютани олиб чиқишга рухсат берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

22 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни имзолади, бу сенат томонидан 11 октябрда маъқулланган.

Қонунга мувофиқ, энди ўзбекистонликлар чет эл валютасини 100 млн сўмгача эквивалентда нақд шаклда мамлакатдан олиб чиқиб кетишлари мумкин. Ушбу қоида фақат жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади.

Шу билан бирга, бундан катта миқдордни жисмоний шахслар ҳукумат томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ олиб ўтишлари мумкин. Юридик шахсларга нақд хорижий ва миллий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланади.

Марказий банк (МБ) маълумотларига кўра, янги таҳрирда ҳавола нормалари максимал даражада қисқартирилди, амалиётда мавжуд бўлган барча валюта операциялари турлари қамраб олинди. Ҳужжат тўғридан-тўғри ҳаракат қонунига айланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Сурат манбаи: rbc.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: