“Жиззах” ЭИҲда учта янги ҚК очилди
Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудида (ЭИҲ) Хитой иштирокида ташкил этилган учта янги ҚК иш бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Булар автомобиль ва темир йўл транспортининг барча турларига тормоз колодкалари ишлаб чиқарувчи AUTO Rad Systems МЧЖ ҚК, метиз ва металл профиллар чиқарувчи Master Screw Systems ҚК ва пластмасса буюмлар ва фурнитурага ихтисослашган Master Bilding Products МЧЖ ҚКларидир.
Янги лойиҳалар ҳар бирининг умумий қиймати $4 млндан, бўлиб, жами $12 млнга тенг.