“Жиззах” ЭИҲ тормоз колодкалари чиқариш бўйича янги корхона ишга туширилди
Жиззах. 23 апрел. ЎзТАГ – “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудида (ЭИҲ) тормоз колодкалари чиқариш бўйича янги “Auto Pad Systems” ўзбек-хитой қўшма корхона ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Корхона турли хилдаги транспорт воситалари учун “Golden” бренди остида тормоз колодкалари ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Бу ерда ойига енгил машиналар учун 30 минг, юк автомобиллари учун 20 тонна колодкалари ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, корхона махсус техника, автобус, поезд ва метрополитен вагонлари учун ҳам тормоз колодкалари ишлаб чиқариши мумкин. Лойиҳанинг умумий қиймати $3 млдан ошиқ”, – деб таъкидлашди Жиззах вилояти ҳокимияти матбуот хизматида.