“Жиззах” ЭСҲ гилам тўқиш бўйича янги фабрика ишга туширилди
Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – “Жиззах” эркин саноат ҳудудида (ЭСҲ) гилам тўқиш бўйича янги фабрика ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Корхона қуввати йилига 3 минг тонна полипропилен калава ва 1,2 млн кв. м гиламлар ишлаб чиқаришга тенг. Бу ерда замонавий хитой ва европа ускуналари ўрнатилган. Маҳсулотларнинг 50% ошиғини Россия, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Европага экспорт қилиш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди “Жиззах” ЭСҲ маъмуриятида.
2015 йилда “Жиззах” эркин саноат ҳудудида 9 янги саноат корхоналари очилди. 2016 йилда эса яна 10 янги ишлаб чиқаришларни ишгу туририш режалаштирилмоқда.


