“Жиззах” МСҲ энергияни тежовчи светодиод лампалар ишлаб чиқариш бошланди

Дата: 18:02, 11-09-2015.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – “Жиззах” махсус саноат ҳудудида (МСҲ) жанубий кореялик ҳамкорлар билан бирга энергияни тежовчи светодиод лампалар ишлаб чиқариш бошланди. Янги маҳсулот “Ёрқин чироқлар” МЧЖ ҚК томонидан чиқарилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МСҲ хабар қилишларича, ҚК қиймати $2,5 млнга, қуввати йилига 2,5 млн лампага тенг. ҚК “Ўзбекэнерго” АЖ Жиззах вилоят бўлими ва “OWTLL” (Корея Республикаси) корпорацияси томонидан таъсис қилинган.

“Жиззах” МСҲда хорижий инвесторлар иштирокида жами 20 истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Ҳозирда улардан 6таси амалда. Бу ерда қуёш батареялари, электроника, компьютер қисмлари, маиший техника, машиносозлик ва автомобил эҳтиёт қисмлари, фармацевтика, медицина, косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Жиззах” МСҲ мамлакат президентининг “Жиззах” махсус саноат ҳудуди ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фаолият юритмоқда.

Бу ерда амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий қиймати $39 млндан ошди. Янги корхоналарда 300 ошиқ иш жойлари яратилди.

Ўзбекистонда бугунда “Навоий” саноат-иқтисодий ҳудуди, “Жиззах” ва “Ангрен” махсус саноат ҳудудлари фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: