Жиззах ойна заводини 2019 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – 2019 йилда “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида хитой компанияси иштирокида ойна заводини ишга тушириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, бу ҳақида Жиззах халқаро инвестиция форумида сўз борди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати $110 млн атрофидани ташкил этади. Ойна заводи қурилишининг $28,9 млн сарфланган биринчи босқичи 2018 йил майда якунланди.
“Заводни тўлиқ фойдаланишга топшириш 2019 йилга мўлжалланган”, - дейилади қўмита хабарида.
Шундай қилиб, деб таъкидланади шундан сўнг, Жиззах ойна заводи Марказий Осиёдаги энг йирик ойна листи ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчига айланади.
Эслатиб ўтамизки, Жиззах халқаро инвестиция форуми 29-30 август кунлари бўлиб ўтди. Ушбу форумда Хитой, Туркия, Германия, Ҳиндистон, Бельгия, Латвия, Жанубий Корея, шунингдек, Россия, Белорусия, Франция ва бошқа 28 мамлакатлардан 250 зиёд иштирокчилар қатнашдилар.
$1=7827,23 сўм
Сурат манбаи: из http://review.uz