Жиззах вилояти ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи ушбу лавозимга тасдиқланди

Дата: 12:07, 02-04-2018.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Жиззах вилояти ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи Эргаш Солиев ушбу лавозимга тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб сайланди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

“Вилоятда янги саноат корхоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни давом эттириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Пахта майдонини қисқартириш эвазига мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар ташкил этиш, лалми ерларга экспортбоп экинлар экиш, тоғолди ҳудудларда доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди”, - дейилади хабарда.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси “Манас” қишлоғидаги маданият саройида бўлиб ўтди.

Сурат манбаи: https://ura.news/news/1052297498

Янгилик билан ўртоқлашиш: