Жиззах вилояти туманларидан бирида тадбиркорлар дўконларини ўз ҳисобидан бузишга мажбур қилинди

Дата: 17:22, 27-04-2017.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида маҳаллий ҳокимият тадбиркорларнинг дўконларини ўз ҳисобидан бузишга мажбур қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

centralasian.org маълумотига кўра, марказий бозондаги дўконларни бузишга 5 кун берилган.

Ҳокимият вакили centralasian.org билан телефон мулоқотида туманида маҳаллий ҳокимият марказий бозордаги дўконларни бузишга буйруқ бергани, чунки бу ерда замонавий супермаркет қурилишини маълум қилган.

Аммо дўкон эгаларидан бирининг айтишича, бу буйруқ тадбиркорларнинг мулкчилик ҳуқуқларини қўпол равишда таҳқирламоқда.

“Биз бу дўконларни қуришга катта пул сарфладик, харидорларни ушбу бозорга ўргатдик, энди маҳаллий ҳокимият уларни бузишга мажбур қилмоқда. Бундай ҳолатда Ўзбекистонда тадбиркорлик умуман ривожланмайди”, - деб шикоят қилди тадбиркорлардан бири.

Бозорларни бузиш Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам бошланган. Президент қарорига мувофиқ, уларнинг ўрнида замонавий супермаркет ва гипермаркетлар қурилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: