Жиззах вилояти ҳудудида қуввати 4,2 баллик зилзила бўлиб ўтди

Дата: 09:50, 03-02-2017.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – 2 феврал, тошкент вақти билан соат 23.35да Жиззах вилояти ҳудудида қуввати 4,2 баллик зилзила бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Зилзила маркази Тошкентдан 204 км олисда жойлашган бўлган.

“Тошкент” сейсмостанцияи маълумотларига кўра, ер ости силкинишларининг кучи Жиззах ва Самарқандда 2 баллни ташкил қилган.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сойсмофаоллик қайд этилмаган. Вайронагарчилик ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: