Жиззах вилоятида ис газидан етти нафар ишчи ҳалок бўлди
Тошкент. 20 ноябрь. ЎзТАГ – Жиззах вилоятида ис газидан етти нафар ишчи ҳалок бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"19 ноябрь куни Жиззах вилояти Зомин тумани Ички ишлар бошқармаси (ИИБ)нинг 10-сонли бўлим биносида қурилиш ишларини бажарган етти нафар ёлланган ишчи ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этди", – дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, Жиззах вилояти прокуратураси ҳодиса юзасидан жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми "а" банди (одам ўлимига сабаб бўлган расмий бепарволик) бўйича жиноий иш қўзғатди.
Тергов олиб борилмоқда.
Сурат манбаи: ria.ru