Жиззах вилоятида Маҳаллий доривор гиёҳларни қайта ишлаш бўйича марказ яратилади

Дата: 14:37, 03-08-2015.

Жиззах. 3 август. ЎзТАГ – Зомин баланд тоғли курорт мажмуида (Жиззах вилояти) Маҳаллий доривор гиёҳларни қайта ишлаш, ажратиш ва қадоқлаш бўйича марказ яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Зоминнинг зарарли ишлаб чиқаришлар ва саноат марказларидан олислиги туфайли бу ердаги ўсимликлар экологик тозалиги ва турфалиги билан ажралиб туради. Аммо қайта ишлаш имконияти йўқлиги сабабли туманда тайёрланган барча хом-ашё қайта ишлаш учун пойтахтга жўнатилади. Айни пайтда уларни шу ернинг ўзида айёр маҳсулот ҳолига келтириш маҳаллий аҳолига кўпроқ даромад келтирган бўлар эди”, – деб таъкидлашди БМТ Тараққиёт дастури матбуот хизматида.

Бу вазиятни ўзгартириш учун БМТТД шу каби марказ яратиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ердаги барча ишлар мутахассислар назоратида халқаро сифат стандартларига мувофиқ равишда ташкил этилади. Ҳозирда марказни ишлаб чиқариш жиҳатдан жиҳозлаш учун махсус ускуналар сотиб олиш амалга оширмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: