Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш комплекси барпо этилади

Дата: 15:58, 29-09-2017.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш комплекси барпо этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, завод қурилиши “Ўзбекнефтгаз” таркибий қисмлардан бири - Jizzakh Petroleum ҚК томонидан бош пудратчи Enter Engineering Ltd компанияси ва унинг саноат объектлари қуришда катта тажрибага эга ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилади. Комплексни лойиҳалаштиришда Amec Foster Wheeler компанияси (Буюк Британия) ҳам қатнашмоқда. Ушбу ширкат заводнинг углеводород хом-ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни ҳисобга олган ҳолда оптимал конфигурацияларини ишлаб чиқади.

Жиззах нефтни қайта ишлаш заводининг ишга тушиши билан 2000дан ортиқ иш ўринлари яратилади. Бир йилда 5 млн тонна нефтни қайта ишлаш орқали корхона Евро-5 стандартидаги 3,7 млн тонна мотор ёқилғиси, 700 минг тоннадан ортиқ керосин, суюлтирилган газ, мазут, асфальт ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: