Жиззах вилоятида тўрт киши ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди

Дата: 15:13, 05-12-2018.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – 4 декабр куни Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида тўрт киши ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 4 декабр куни соат 10:30 ларда Ғаллаорол туманида истиқомат қилган 4 нафар фуқаролар ис газидан заҳарланиб, вафот этган”, - дейилади Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, кки фуқаро “Молтоб” ҚФЙ Янги қишлоғида истиқомат қилган, яна икки нафари “Мирзабулоқ” ҚФЙнинг Кетмончи қишлоғида яшаган.

Маълум қилинишича, заҳарланишга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

Сурат манбаи: https://www.uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: