Жиззах вилоятида умумий бошланғич қиймати 3,24 млрд сўм бўлган 7 давлат мулки объектлари сотилиши ҳақида эълон қилинди

Дата: 10:03, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилоят худудий бошқармаси томонидан умумий бошланғич қиймати 3,24 млрд сўм ($1,4 млн) бўлган 7 давлат мулки объектлари сотилиши ҳақида эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлги (ЎзТАГ).
Чиқарилган эълонга мувофиқ, сотувга фойдаланилмаётган маъмурий бинолар, таълим ва соғлиқни сақлаш объектлари, савдо базаси биноси ва бошқалар қўйилган.
Таклиф орасидаги йирик лотлар орасида қиймати 2,25 млрд сўм ($973,21 минг) бўлган Ғаллаорол туман савдо базаси биноси ва ёндош иншоотлари ҳам бўлиб, бўлажак харидор 250 млн сўмлик ($107,93 минг) инвестицион мажбуриятларни ҳам зиммасига олиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: