Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги корхона иш бошлади

Дата: 22:11, 29-12-2016.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Жиззах вилоятида шлакоблок, декоратив ва хом ғишт ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи босқичда корхона йилига 250 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради, кейинчалик бу кўрсаткич ўсиб боради. Илк маҳсулотлар вилоят истеъмолчиларига етказилиб берилади. Кейинчалик бошқа вилоятлар, қўшни давлатлар бозорига чиқиш ниятидамиз”, - деб таъкидлади корхона раҳбари Ғолиб Мелиев.

Унинг сўзларига кўра,нафақат қувватларни ошириш, балки ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш режалари мавжуд.

Лойиҳанинг умумий қиймати 450 млн сўмдан ортиқ. 300 млн сўм маблағ Туркия ва Хитойдан ускуналар келтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: