Жиззах вилоятида янги ФҲҚЭБ иш бошлади
Жиззах. 10 апрел. ЎзТАГ – Жиззах вилоятининг тоғли Фориш туманида янги фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлими (ФҲҚЭБ) иш бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлигидан хабар қилишларича, уни қуриш ишларига 800 млн сўм давлат маблағлари сарфланган. Янги ФҲҚЭБ биносида янги оилаларни никоҳдан ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Очилиш куни ҳам бу ерда янги оилалар никоҳдан ўтди.
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадларида бу ердаги маслаҳат хоналарида “Ёш оилалар мактаби”, “Оила университети” машғулотлари ўтказилади.
$1 = 2496,16 сўм