Жиззах вилоятида Ўзбекистон, Покистон ва Туркия қўшма ҳарбий машқлари ўтказилади

Дата: 13:45, 11-04-2019.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Жиззах вилоятида Ўзбекистон, Покистон ва Туркия қўшма ҳарбий машқлари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“22-27 апрель кунлари Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” тоғ полигонида Покистон ва Туркия қуролли кучларининг ҳарбий хизматчилари иштирокида ихтисослаштирилган тактик машқлари ўтказилади”, - дея таъкидлади Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидландики, машқларнинг барча босқичлари амалий кўникмаларни такомиллаштириш ва тажриба алмашиш учун Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорлик режалари асосида ўтказилади.

Сурат манбаи: uz.utro.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: