Жиззах вилоятининг ҳокими ўзгартирилди
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Жиззах вилоятининг ҳокими ўзгартирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу қарор халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинди.
“ Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Сайфиддин Исмоилов Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Улуғбек Узоқов Жиззах вилояти ҳокими этиб сайланди”, - дейилади Ўзбекистон ТИВ сайтида жойлаштирилган хабарда.
Бундан олдин Улуғбек Узоқов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси департаменти мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.