Жиззах вилоятининг янги прокурори тайинланди

Дата: 16:58, 16-09-2016.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – Жиззах вилоятининг янги прокурори тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) жума куни.

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 15 сентябрдаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Шоҳмуҳаммадбек Рихсибоевич Мухамеджанов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Жиззах вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди”, - дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтидаги хабарда.

Маълумот ўрнида, вилоятнинг бундан олдинги прокурори Шуҳрат Акбаров эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: